1

Хитойда коронавирусдан ҳимоя воситалари етишмаслиги боис 6 шифокор вафот этди

ДУНЁ 14.02.2020, 19:28
Теглар: Хитой, коронавирус
Хитойда коронавирусдан ҳимоя воситалари етишмаслиги боис 6 шифокор вафот этди

Хитой расмийлари коронавирусдан ҳимоя мосламалари етишмаётганидан хавотирда. Ҳукумат томонидан шу вақтга қадар вирус билан касалланган ва вафот этган тиббиёт ходимларининг рақамлари келтирилди. Бу ҳақда BBC.com манбасига таяниб Хабар маълум қилди.

Касаллик авж олганидан бери олти шифокор вафот этган ва яна 1716 нафари коронавирус юқтирган. Хусусан, ҳукуматни вирус ҳақида эрта огоҳлантиришга уринган Доктор Ли Венлианг ҳам бир ҳафта олдин ҳаётдан кўп юмган эди. Унинг вафоти жамоатчилик ғазаби ва қайғусини келтириб чиқарди.

Бугунга қадар 1300 дан ортиқ одам вирусдан вафот этгани айтилаётган эди. Сўнгги рақамларга кўра Хитойда 122 та янги ўлим қайд этилган, бу эса умумий ҳисобни 1,381 кишига қадар етказади.

Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг маълумотларига кўра, инфекция юқтирганларнинг умумий сони 63 922 нафарга етди.

Шарҳлар

Коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун хитойликлар 1000 та дрон иштирокида шоу уюштиришди (видео)

12.04.2020, 16:42

Дунё мамлакатларида коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган бир вақтда Хитой коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлади. Бу тантанага Хитой осмонига чиққан 1000 та дрон иштирокидаги шоу...
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

31.03.2020, 18:24

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик...
Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди? (Видео)

30.03.2020, 21:31

Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди, қандай қилиб Covid-19 вируси оқибатидаги хавфли касаллик тарқалишини тўхтатишга олди? Бунга жавоб шуки: Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими...
Хитойда коронавирусга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда (Видео)

10.03.2020, 16:42

Хитойда пайдо бўлиб, кўпчилик мамлакатларга тарқаб улгурган янги турдаги коронавирус билан курашишда бугунги кунда дунёда барча чоралар ишга солинмоқда. Кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётган вирусни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1