1

Хитойда коронавирус билан боғлиқ 10та қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

ДУНЁ 16.02.2020, 18:04
Теглар: Хитой, коронавирус
Хитойда коронавирус билан боғлиқ 10та қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Хитойда Covid-19 вирусини қасддан тарқатиш ва эпидемия вақтида тиббиёт ходимларига шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Эндиликда янги турдаги коронавирусни юқтириб олгани тасдиқланган шахсларнинг карантинда сақланишга қаршилик кўрсатиши ёки белгиланган муддатдан олдин карантинни тарк этиб, жамоат жойларига бориши ва жамоат транспортидан фойдаланиши – «хавфли усуллар билан жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш» деб малакаланади.

Бундай қилмиш инфекция юқтириб олгани гумон қилинаётган шахслар томонидан содир этилса ва уларнинг бу ҳаракатлари вирус тарқалишига олиб келса, у ҳолда уларга нисбатан ҳам худди шундай айблов илгари сурилади.

Бу ҳақда Хитой Олий Суди, Бош прокуратураси, Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ва Адлия вазирлигининг қўшма баёнотида айтилган. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.

Маълум қилинишича, ХХР Жиноят кодексига асосан, юқоридаги ҳолатларда айбдор деб топилган шахсларнинг қилмиши жиддий оқибатларга олиб келмаса, 3 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Агар қонунбузарларнинг хатти-ҳаракатлари жиддий оқибатларни келтириб чиқарса, улар 10 йилдан ортиқроқ муддатга ёки бутун умрга қамалиши ёхуд ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ҳуқуқ идораларининг қўшма қарори 10та қонунбузарликка оид бўлиб, эпидемия тарқалишининг олдини олиш ва шу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни назорат қилиш ишларига халал бериш, вируснинг қасддан тарқатилиши, тиббиёт ходимларига зиён келтириш ва қалбаки маҳсулотлар савдоси кабилар шулар жумласидандир.

«Бундан кўзланган мақсад – юридик тузилмаларга қонунларни тўғри қўллаш орқали жиноятларга қарши курашда ёрдам беришдир», – деб тушунтирган ХХР Олий суди вице-президенти Янг Ванминг.

Таъкидланишича, сўнгги вақтларда Хитойда беморлар ёки уларнинг қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига зарар етказилган ҳолатлар учраб турибди. Янги қарорда белгиланишича, эпидемия даврида тиббиёт ходимларининг ниқобини йиртган ёки уларга қарата туфлаган шахсларга – агар бунинг натижасида тиббиёт ходимига инфекция юқадиган бўлса – қасддан бировга шикаст етказиш айблови қўйилади.

Шунингдек, вирус тарқалишини назоратга олиш билан шуғулланаётган ҳукумат расмийларини қўрқитиш ёки зўравонлик ишлатиш йўли билан уларнинг хизмат вазифаларини бажаришларига тўсқинлик қилиш давлат хизматига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади.

«Эпидемияга қарши курашга жиддий тўсқинлик қилганларга қаттиқ жазо белгиланади. Аммо қасддан қилинмаган ва жиддий оқибатларга олиб келмаган хатти-ҳаракатни содир этган шахслар билан аввало тушунтириш ишлари олиб борилади», – дея таъкидланган баёнотда.

Шарҳлар

Коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун хитойликлар 1000 та дрон иштирокида шоу уюштиришди (видео)

12.04.2020, 16:42

Дунё мамлакатларида коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган бир вақтда Хитой коронавирус устидан қозонилган ғалабани нишонлади. Бу тантанага Хитой осмонига чиққан 1000 та дрон иштирокидаги шоу...
Хитойда коронавирусга чалинганларнинг қарийб 92 фоизи тузалиб кетди

31.03.2020, 18:24

Хитойда COVID-19 билан оғриган беморларнинг 92 фоизга яқини тузалиб кетди ва бу рақам кейинги ҳафталарда ошиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Тарик...
Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди? (Видео)

30.03.2020, 21:31

Хитой қандай қилиб коронавирус инфекцияси тарқалиш занжирини узди, қандай қилиб Covid-19 вируси оқибатидаги хавфли касаллик тарқалишини тўхтатишга олди? Бунга жавоб шуки: Ҳукумат томонидан қатъий карантин режими...
Хитойда коронавирусга қарши аёвсиз кураш давом этмоқда (Видео)

10.03.2020, 16:42

Хитойда пайдо бўлиб, кўпчилик мамлакатларга тарқаб улгурган янги турдаги коронавирус билан курашишда бугунги кунда дунёда барча чоралар ишга солинмоқда. Кўплаб беморларнинг ўлимига сабаб бўлаётган вирусни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1