АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун ёғингарчилик кутилмайди

“Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

'Бугун ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

Унга қўра, 18 май куни республика ҳудудининг катта қисмида кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда эса 20–22 м/с гача етиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32–37 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 34–36 даражани ташкил этади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22–27 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар