Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида танқидий рухда йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар қилди Қашқадарё вилояти ИИБ.
Унда Қашқадарё вилояти ИИБ Чироқчи туман ИИО ФМБ бошлиғи Ф.Юсупов, Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Қобилов, Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Н.Исматов, Тергов бўйича ўринбосари Д.Расулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Ю.Мингноров, 4-сонли ИИО ФМБ катта профилактика инспектори Ш.Рахмонов ИИОлари сафидан четлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи 32 ёшли эркак А.Ю. 22 январь, чоршанба куни яшаш уйидан мол ўғрилаганликда гумон қилиниб, туман ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган ва 23 январь куни эса ИИБдан унинг мурдаси чиққан.