АсосийMadaniyat

Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди

'Муниса Ризаевани товламачиликда айблашди'ning rasmi

Муниса Ризаева ўз инстаграмдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаштирди. Унда хонанда мухлислари уни товламачиликда айблашаётганлигини айтмоқда. Бу ҳақда ҳонанданинг интаграм саҳифасига илова қилиб Аниқ.уз хабар берди.

Хонанда ва унинг админстратори тайёрлаган мурожаатда айтилишича, жорий йилнинг 8 март санасида Москва шаҳрида Мунисанинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди. Аммо техник сабабларга кўра, концерт кейинги кунларга қолдирилди. Айнан шу ҳолат мухлислар билан хонанда ўртасида тушунмовчилик келиб чиқишига сабаб бўлган.

Хонанда админстратори концерт куни маълум бўлгач, бу ҳақда реклама қилинганлиги, аммо концерт бўлиб ўтиши учун ҳеч кимдан ҳеч қандай пул маблағини олмаганликлари, хонандани ноҳақ айблаётганликлари, концерт учун пул тўлаган ҳар бир мухлисга 12 март кунидан бошлаб пуллари қайтарилишини маълум қилган. 

Муниса ўзи ҳам концерт ташкилотчилари олдида жабрланувчи бўлиб қолаётгани, уни товламачиликда асоссиз айблашаётганини айтмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар