Карантин даврида талабаларга стипендия тўланадими?

ИҚТИСОДИЁТ 22.03.2020, 14:11
Теглар: стипендия, талаба
Карантин даврида талабаларга стипендия тўланадими?

АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ташкил этилди. Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Унда ОАВ вакиллари ва аҳоли онлайн тарзда савол бериш имкониятига эга бўлишди. Жумладан бугунги кунда талабалар карантинда бўлгани сабабли кўпчилик асосан контракт ва стипендия юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди. Уларнинг саволларига мутасаддилар атрофлича жавоб беришди. Бу ҳақда коронавирус.инфо канали хабар берди.

Савол: Карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига стипендия тўланадими?

Жавоб: Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин.  

Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.

Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар.  

Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1