Хитойда бир кеча-кундузда 78 нафар COVID-19 коронавирусидан яқинда зарарланган фуқаролар аниқланди. Улардан 74 нафари чет элдан қайтганлар экани айтилмоқда.
Хитой давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 24 март санасига 31 ҳудуддан (чекка шаҳар ва туманлар) олган маълумотларга кўра, бугунги кунгача 81минг 171 нафар янги коронавирусга чалиниш қайд этилган. Шу жумладан айни кунда 4735 нафар одам (шундан 1573 нафари оғир аҳволда) касаллик билан оғримоқда, 73 минг 159 нафар фуқаро тузалиб кетган, 3277 нафар бемор вафот этган.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб яна 132 нафар янги зарарланиш ҳолати аниқланган бўлиб, улардан бир нафари COVID-19 вируси тарқалган Хубей провинциясига Ухан шаҳрига тўғри келмоқда. Шифохоналардан шифо топган 444 нафар беморга рухсат берилган (426 нафари Уханда).
Маълумот учун: Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда ЖССТ мамлакатда янги коронавирус эпидемияси тарқалгани ҳақида огоҳ қилган эди. Кейинчалик бу номаълум зотилжам ҳолатини юзага келтирувчи касаллик COVID-19 дея атала бошлади. ЖССТ жорий йил 11 мартда дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. Хитой давлат соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси 12 мартда эпидемия авж олиши пасайганини эълон қилди.