АсосийЖАМИЯТ

ЎзННТМА кенгаши раиси Насимжон Алимов: "Коронавирусни енгишда бизга миллий саломлашиш одоби ёрдам беради"

Қўл бериб, қучоқлашиб, ўпишиб ёки калла уриштириб кўришиш аслида турмушимизга ўзга халқлар...

'ЎзННТМА кенгаши раиси Насимжон Алимов: "Коронавирусни енгишда бизга миллий саломлашиш одоби ёрдам беради"'ning rasmi

Қўл бериб, қучоқлашиб, ўпишиб ёки калла уриштириб кўришиш аслида турмушимизга ўзга халқлар маданияти орқали сингиб кирган. Бизда қадимда бундай саломлашиш одат бўлмаган. Азалдан ота-боболаримиз ва момо-бувиларимиз қўлини кўксига қўйиб саломлашишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий  ассоциацияси  Кенгаши раиси Насимжон Алимов қуйидагича муносабат билдирди:

Бугунги тождор вирус пандемияси ҳар биримиздан шахсий гигиена ва вирусдан ҳимояланиш бўйича шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишни талаб этмоқда. Халқимизда азал-азалдан қўлини кўксига қўйиб саломлашиб, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромини кўрсатган. Бугун айрим юртдошларимиз бир-бирлари билан қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш вазият тақозосига кўра мумкин эмаслигини чуқур англаши керак ва миллий қадриятларимизга монанд саломлашиш мақсадга мувофиқ. Миллий қадриятларимиз ниҳоятда бой ва ранг-барангдир. Бундай ҳолатларда қўл бериб кўришиш ўрнига икки тараф ўнг қўлини кўксига қўйиб, масофа сақлаб саломлашиши миллий қадриятларимизга ҳам, бугунги гигиеник талабларга ҳам мос келади.

Бошқа янгиликлар