1

Ўзбекистон Миллий гвардияси "майори" — Гулбаҳор қўлга олинди

ЖАМИЯТ 25.03.2020, 08:20
Ўзбекистон Миллий гвардияси  "майори" — Гулбаҳор қўлга олинди

Миллий гвардияга фуқаро томонидан мурожаат келиб тушди, дея хабар қилди Миллий Гвардия Матбуот хизмати.

 Унда келтирилишича, “Гулбаҳор” исмли аёл ўзини “майор” унвонидаги “Миллий гвардия ходими” деб таништириб, ишга киритиб қўйиш учун 15.800.000 сўм ва 300 AҚШ доллари миқдоридаги пул ва шу каби бошқа масалаларда фуқароларнинг ишончига кириб улардан катта миқдордаги пул маблағларини ундираётганлиги маълум қилинган.  

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида “Гулбаҳор” исмли аёл қўлга олиниб Тошкент шахар ИИБга топширилган.  

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1966 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам 3 маротаба судланган, бугунги кунда Тошкент шаҳри, Сирғали туманида рўйхатсиз яшаб келаётган фуқаро Г.Султонова эканлиги маълум бўлган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Гулбаҳорга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ва 211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1