АсосийDunyo

Роналдо, Месси ва бошқалар коронавирусга қарши курашиш учун маблағ ажратди. Бизда ҳам шундай ташаббуслар чиқадими?

'Роналдо, Месси ва бошқалар коронавирусга қарши курашиш учун маблағ ажратди. Бизда ҳам шундай ташаббуслар чиқадими?'ning rasmi

Дунёни ларзага келтираётган коронавирусдан инсонлар  азият чекаётган бир даврда машҳур ва бадавлат инсонлар ҳайрия йўллари билан ёрдам қўлини чўзишмоқда. 

Масалан, "Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш коронавирус билан хасталанган беморлар учун интенсив терапиянинг 2 та бўлимини молиялаштиришга қарор қилишди.

Лиссабон ва Порту шаҳарларидаги шифохоналар умумий ҳисобда 1 миллион фунт стерлинг миқдорида ёрдам олишади.

"Бавария" футболчилари мавсумнинг тўхтатилиши туфайли клуб ходимларини қўллаб-қувватлашга қарор қилишди. Футболчилар маошининг 20 фоизидан воз кечишга рози бўлган.  Бу маблағлар клубдаги бошқа ходимларнинг иш ҳақини тўлаб беришга сарфланади.

"Барселона" сардори Лионель Месси коронавирусга қарши курашга қўшилди. Аргентиналик футболчи коронавирусни ўрганаётган Каталониядаги Hospital Clinic шифохонасига 1 миллион евро хайрия қилди.  Шунингдек, Месси Аргентинадаги клиникаларга бир қатор хайр-эҳсонларни амалга оширди.

Ишончимиз комилки, бизнинг юртимизда ҳам ана шундай  саҳоватпешша инсонлар кўп. Бугунги қийин вазиятда бир-биримизга меҳр оқибатли бўлишни унутмайлик.

    Бошқа янгиликлар