my5
28

БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

ДУНЁ 25.03.2020, 15:00
962
БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш катта йигирматалик давлатлар раҳбарларига мактуб йўллаб, коронавирус тарқалиши саҳнида барча санкцияларни бекор қилишга чақирди, дея ёзмоқда ЎзА.Чунки мазкур санкциялар озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва кундалик зарур буюмларни етказишга ҳалақит бермоқда .

Бундан ташқари, Бош котиб коронавирусга қарши курашиш учун тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва бошқа товарларни етказиб берилишига салбий таъсир кўрсатаётган трансчегаравий савдога жорий қилинган чекловларни ҳам бекор қилишга чақирди.

"Ҳозир бирдамликни намоён қилиш вақти, ўз қобиғига бекиниб олиш эмас", дейилади Антониу Гутерреш йўллаган мактубда

Гутеррешнинг фикрича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шафелигида коронавирус оқибатлари билан курашиш учун ҳаракат қилиш механизмини яратиш керак. Бу глобал жавоб чораларини кучайтиради ва вирусни тўхтатиш учун кўпроқ имконият беради, дейди у.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37