1

Ташқи ишлар вазирлиги: 16000 дан зиёд ўзбекистонликлар ва 2000 дан ортиқ чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этди

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 19:04
Теглар: Ташқи ишлар, вазирлиги
Ташқи ишлар вазирлиги: 16000 дан зиёд ўзбекистонликлар ва 2000 дан ортиқ чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири матбуот котиби коронавирус тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар юзасидан ўтказилган брифингда иштирок этиб, айни вазиятда вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Таъкидланишича янги турдаги короновируснинг тарқалиши натижасида дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам кескин чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва ҳамкорлар билан биргаликда ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давом этмоқда.

Ҳамюртларимизнинг чет эл ҳудудида қонуний бўлиб туришлари учун виза ва бошқа турдаги рўйхатдан ўтиш масалаларини ҳал қилишда амалий кўмак берилмоқда.  

Хусусан, Россиянинг миграция қонунчилигини бузган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жазо чоралар кўришни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида келишувга эришилди. Бу каби музокаралар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа давлатларнинг тегишли идоралари билан ҳам олиб борилмоқда.

Икки нафар фуқаромизга оғир жарроҳлик операциясини амалга ошириш учун Тошкентдан Москвага йетказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Европа инвестиция банки кредит линияси ва бошқа манбаалар асосида коронавирусга қарши кураш учун тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш масаласи ишлаб чиқилди.

Корея университети профессори Сой Чже Укани Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда маслаҳатчи сифатида таклиф қилиш масаласи ишлаб чиқилди.  

Хитойдан юқори малакали ва тажрибали мазкур йўналишдаги 5 мутахассисни Ўзбекистонга жалб қилиш масаласи ҳал қилинди.

Ўзбекистоннинг ваколатли органлари ва Сингапур, Хитой, AҚШ ва бошқа давлатларнинг тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқарадиган ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Коронавирусга қарши курашда хорижий давлатлар тажрибаси мунтазам ўрганилмоқда ва Ўзбекистоннинг ваколатли ташкилотларига етказилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида чет-елдаги фуқароларимизни ватанга қайтариш ва чартер рейсларини ташкил етиш энг асосий масала бўлиб қолмоқда.  

23 мартдан эътиборан қўшни давлатлар билан чегара ўтказиш пунктлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларида кўплаб фуқароларимиз тўпланиши кузатилмоқда. Хусусан, ТИВга келиб тушган маълумотга кўра 25 март соат 19.00 ҳолатига кўра Қозоғистондан 1 450 дан ортиқ, Қирғизистондан 550 дан ортиқ фуқароларимизни уюшган ҳолда чегарадан ўтказиш масаласи ҳал қилинди.

26 март ҳолатига кўра Оператив штабларга 16 000 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари ва 2000 дан ортиқ чет эл фуқаролари ватанга қайтишни сўраб мурожаат этдилар. Қайтишни истаган фуқароларимиз рўйхати мунтазам янгиланмоқда ва Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан тузилган Республика махсус комиссияси ва ваколатли ташкилотларга кундалик равишда етказилмоқда.

ТИВ ва хориждаги ваколатхоналаримизга минглаб мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосида Россия, Туркия, Миср, Ҳиндистон, Малайзия, Корея Республикаси, Индонезия, Таиланддан 20 та чартер рейслари орқали жами 5000 га яқин фуқароларимиз Ўзбекистонга қайтарилди.

Чартер рейсларини ташкил етиш учун йетарли мурожаат бўлмаган тақдирда ҳам фуқароларимизни хориждан қайтариш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Мисрдан 4 нафар, AҚШдан 7 нафар, Шри Ланкадан 4 нафар фуқароларимиз бошқа давлатлар орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд етилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Aвстрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг йенгил формаси ташҳиси қўйилган. Вазият Элчихонамиз доимий назоратида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1