25 март куни соат 09:30ларда Марғилон шаҳрида яшовчи Ф.Ф. бошқарувида бўлган “Lasetti” русумли автомашинасида Фарғона тумани "Ўрташўра" МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Қўштепа туманида яшовчи К.Х. бошқарувидаги “Neхia” автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда “Neхia” русумли автомашина йўловчиси М.Б. воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.