Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураршишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари ушбу масала бўйича халқимизга яна бир бор мурожаат қилди.
– Бугунги кунда бутун дунё, инсоният оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Коронавирус инфекцияси 190 дан зиёд мамлакатга тарқалиб, пандемияга айланди. Касалланганлар сони 450 мингдан, вафот этганлар 21 мингдан ошди.
Афсуски, ушбу касаллик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб вирус билан касалланганлар сони 65 нафарни ташкил қилмоқда.
– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлат раҳбари.