1

Тошкентлик қизларга ҳеч ким бас кела олмади

СПОРТ 09.04.2015, 14:06
Тошкентлик қизларга ҳеч ким бас кела олмади

Тошкент шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари 3-туридан ўрин олган барча учрашувлар якун топди. Мусобақанинг сўнгги кунида иккита учрашув ўтказилганлиги ҳақида sports.uz сайтининг Ўзбекистон волейбол федерациясидаги манбаси хабар қилмоқда.

Тошкентнинг “СКИФ” жамоаси ўтказилган барча учрашувларда максимал ғалабаларни қўлга киритиб, турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Нукуслик волейболчи қизлар анча ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди. “УрдУ” ҳамда “Олимп Андижонколлеж” жамоалари эса мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринда жойлашишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1