Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам бу мураккаб вазиятда масъулиятли бурчларини мардона адо этмоқда. Улар ўз саломатлигини хатарга қўйиб, беморларга қўлдан келганча хайрихоҳ бўлишмоқда.
Кеча 27 март куни соат 22.00 да Тошкент шаҳри аҳолиси кўп қаватли бинолар балконидан туриб, гулдурос қарсаклар билан коронавирусга қарши курашаётган шифокор ҳамда ҳамшираларни олқишлашди. Бундай миннатдорлик ва қўллаб-қувватлаш лавҳалари акс этган видеолар интернет тармоқларида кенг тарқатилди. Видео:






