1

Покистондан 370 тонна картошка келтирилди

ИҚТИСОДИЁТ 01.04.2020, 22:13
Теглар: Термиз, картошка
Покистондан 370 тонна картошка келтирилди

Карантин вақтида халқни сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим. Негаки бундай пайтда аксарият фуқаролар иш фаолиятини тўхтатган. Улар орасида кам таъминланган, кундалик даромади эвазига тирикчилиб қилувчи оилалар ҳам бор. 

Ана шундай аҳоли қатламларига кўмаклашиш мақсадида республикамиз ҳудудларида бўлгани каби Термиз шаҳрида ҳам бир қатор ижтимоий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида  бозорларимиз сифатли ва арзон махсулотлар билан ўз вақтида таъминланмоқда. 

Бугун 1-апрелда Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан тадбиркор Акобир Фазлиддин томонидан 370 тонна картошка махсулоти олиб келинди. Покистондан Афғонистон орқали Термиз шаҳрига келтирилган маҳсулот эндиликда бозорларда арзонлаштирилган ҳолда 4000 сўмдан сотилади. Бу каби ишлар аҳолини синовли кунларда қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1