Қозоғистонда ишини йўқотган аҳолига бир минимал ойлик миқдорида 42 500 танга (100 долларга яқин) ёрдам пули берилади. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатда фавқулодда вазият жорий этилгани туфайли ўз ишини йўқотган аҳолига ёрдам пули билан таъминлаш юзасидан топшириқ берди.
Фавқулодда вазият даврида аҳоли ҳар ойда ёрдам пули олишни бошлайди. Бу кўмак 3 миллиондан зиёд фуқарога берилиши мумкин. Вақтинча ишсиз қолган ва даромад йўқотган кишилар эгов.кз порталига ариза бериши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда COVID-2019га чалинган сони 450 дан ортди.