1

Самарқандда карантинга қарамай, ярим тунда “Хот–дог, ейман”, деб қарияни калтаклаган йигит видеокамерага тушиб қолди (Видео)

ЖИНОЯТ 06.04.2020, 15:01
Теглар: Видео
Самарқандда карантинга қарамай, ярим тунда “Хот–дог, ейман”, деб қарияни калтаклаган йигит видеокамерага тушиб қолди (Видео)

Карантин даври бўлишига қарамай, ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, бемақсад кўчага чиқаётганлар ҳам орамизда талайгина. Самарқанд шаҳрида яшовчи 32 ёшли йигит тун ярмида Сартепа масканида жойлашган “Табиат–Саховат” бозорига бориб, “Хот–дог, ейман!” деб жанжал кўтаради.

Бозор қоровули бўлган 63 ёшли Ҳусанали Муродовдан хот–дог тайёрлаб беришни талаб қилади. Кундуз куни фарзандлари билан хот–дог тайёрлаб сотувчи қария карантин сабабли ишламаётганлигини айтади. Бу гап йигитнинг жаҳлини чиқаради ва Ҳ.Муродовни аёвсиз калтайлайди. Бу ҳолат бозор ҳудудига ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланган. Оқибатда эса ярим кечаси карантин қоидаларини бузиб, кекса ёшли одамни калтаклаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур воқеа ҳақида “Ёшлар” телеканалининг “Давр” ахборот–таҳлилий кўрсатувида сўз юритилди. 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1