АсосийДУНË

Aрманистон ва Қозоғистонда COVID-19 билан касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Aрманистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари...

'Aрманистон ва Қозоғистонда COVID-19 билан касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор'ning rasmi

Aрманистон ва Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.

Тавуш вилояти губернатори Ҳайк Чобанян Спутник Aрманистонга берган интервьюсида Aрманистонда Ўзбекистон фуқароси коронавирусни юқтирганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эркак Aрманистонга Баграташен назорат ўтказиш пункти орқали кирган юк машинаси ҳайдовчиси. Ҳарорати борлиги сабабли, у дарҳол изоляция қилиниб, тиббий марказга олиб борилган.

Яна бир ҳолат Қозоғистонинг Манғистов вилояти Оқтов шаҳрида вақтинчалик истиқомат қилувчи 2 нафар Ўзбекистон фуқароларида ҳам вирус аниқланган.

Бундан аввал, AҚШда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирус инфекцияси билан касаллангани ва икки нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Бошқа янгиликлар