COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича 2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7 тага ошиб, 397 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 390 нафарни ташкил этган эди.
27 март куни коронавирус билан касалланган наманганлик 72 ёшли аёл вафот этди.
28 март куни эса 1 нафар бемор (эркак)да ўлим ҳолати қайд этилди.
Бугунги кунгача эса 30 нафар бемор бутунлай тузалган. Сўнгги маълумотларга кўра, беморларнинг 9 нафари оғир аҳволда, икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига уланган
Маълумот учун: Жиддий карантин чоралари белгиланганига қарамасдан нега зарарланиш ҳолати ошиб бораётгани тўғрисида Нурмат Отабеков изоҳ берган эди.