1

Коронавирус пандемияси: долзарб саволларга аниқ жавоблар

САЛОМАТЛИК 07.04.2020, 17:57
Теглар: коронавирус, #ваҳимасизкарантин, коронавирус, пандемия, саволларга жавоб
Коронавирус пандемияси: долзарб саволларга аниқ жавоблар

Жаҳонда пандемияга айланган коронавирус бизнинг ҳудудларимизда айланиб юрибди. Хавфли вирус кенг тарқалишининг олдини олиш барчанинг вазифасидир. Ушбу вазиятда аҳолимизда кўплаб саволлар туғилмоқда. Бир қатор долзарб саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат ОТАБЕКОВ жавоб берди. 

СаволКоронавирусга учраган шахс билан мулоқотда бўлганлар қандай аниқланади?

Жавоб: Коронавирус аниқланган шахс билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахс тушунчаси белгиланди. Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, коронавирусни юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар доирасига қуйидагилар киради:

  • коронавирус аниқланган шахс билан битта хонадонда яшаган шахс;
  • коронавирус аниқланган шахс билан бевосита жисмоний мулоқотда (қўл сиқиш, қучоқлашиш) бўлган шахс;
  • коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда (масалан, йўталаётганда) ҳимояланмаган шахс;
  • коронавирус аниқланган шахс билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида юзма-юз бўлган шахс;
  • 15 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт 2 метрдан кам масофада коронавирус аниқланган шахс билан бирга ёпиқ жойда бўлган шахс;
  • тиббий мутахассис ёки коронавирус аниқланган шахсни бевосита парваришлаган бошқа шахс ёки шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда коронавирус аниқланган шахснинг бионамуналари билан ишлаган лаборатория мутахассислари;
  • самолётда, шаҳарлараро автобусда, поездда коронавирус аниқланган шахсдан ҳар қандай йўналишда икки ўриндиқ оралиғида ёки битта купеда (поездда) бўлган, шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс учиб кетган самолётда хизмат кўрсатган экипаж аъзолари.

Коронавирус аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади. Бундай шахслар доирасига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан бир самолётда, поездда, автобусда бўлган, аммо улар билан яқин мулоқот қилмаган шахслар киради. Улар уй карантинида сақланадилар.

Савол: Бир одам нечта маротаба коронавирус инфекцияси билан касалланиши мумкин? Яъни даволангандан сўнг касаллик қайталанмайдими?

Жавоб: Коронавирус инфекцияси шундай касалликки, ушбу касалликни бир марта юқтирган инсонда турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади. 

Бироқ шуниси ҳам борки, коронавируснинг 40дан ортиқ вариантлари (штамплари) бор. Бир турдаги коронавирусдан ҳосил бўлган иммунитет иккинчи турдаги инфекция учун иммунитет бўла олмайди. 

Бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги коронавирус инфекцияси тарқалган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олсак, бир инсон ушбу касалликдан бир неча бор хасталаниши мумкин. 

Савол: Ижтимоий тармоқларда чиқиндихонадан ишлатилган ниқобларни териб юрган одамни кўрсатишди, ўзи дока ва бир маротабалик ниқоблар қандай қилиб йўқотилиши керак?

Жавоб: Докадан қилинган ниқобларни иложи бўлса, бир марта ишлатгач, йўқотиш керак. Ёқиб юбориш ёки бунинг иложи бўлмаса, кесиб, бутунлай яроқсиз ҳолга келтириш керак.

Савол: Интернетда германиялик олимларнинг пандемия анча узоқ чўзилади, деган хулосаси тарқалмоқда. Бундай башорат ва миш-мишларда қанчалик жон бор?

Жавоб: Мана шундай мураккаб вазиятларда турли башоратчилар ҳам кўпайиб қолади. Немис олимларининг иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда илмий салоҳияти улардан кам бўлмаган бошқа давлат олимларининг хулосаларини сизга айтмоқчиман – бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади.

Ўрни келганда сизга бир маълумотни айтмоқчиман – ҳар йили Германияда грипп касаллигидан 25 мингдан ортиқ одам нобуд бўлади. Ҳолбуки, бу давлатдаги коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 1 фоиздан сал ортиқроқ. Европадаги энг кўп ўлим кўрсаткичи Италияда эканлигининг ҳам сабаблари аниқ – бу давлат аҳолиси орасида кексалар жуда кўп. Бу касаллик асосан кексаларда оғир кечаётганини ҳисобга олсак ҳаммаси равшан бўлади. COVID-19 ҳар қанча шов-шувларга сабаб бўлмасин, 80 фоиз ҳолларда жуда енгил ва ҳатто умуман симптомларсиз кечади. 15 фоиз ҳолларда енгил, фақат тахминан 5 фоизда оғир кечади. Шу 5 фоизнинг ҳам 90 фоизи кексалардир.

Ўйлайманки, тез орада бу ҳам оддий касалликка, яъни организмимиз ўрганган штаммлардан бирига айланади ва бизга вакцина ҳам зарур бўлмайди.   

#ваҳимасизкарантин

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1