#Ваҳимасиз карантин — Бирга енгамиз
Ҳозир Ўзбекистонда тарқалаётган коронавирус инфекцияси дастлаб Хитойда пайдо бўлган коронавирус инфекциясидан фарқ қиладими? Ушбу инфекцияда ўзгариш жараёни, мутация ҳолати юз берган бўлиши мумкинми?
Бугун АОКА штабида ташкиллаштирилган брифингда мазкур саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков томонидан жавоб берилди:
— Ўзбекистонда аниқланаётган вирусларнинг барчаси COVID-19 эканлиги аниқланмоқда. Коронавирус қўзғатувчисининг мутацияга учраган штаммлари республикамизда аниқланмаяпти.