1

Мўъжиза: Австрияда 95 ёшли қария коронавирусни енгди

ДУНЁ 08.04.2020, 19:23
Теглар: коронавирус, Австрия, коронавирус
Мўъжиза: Австрияда 95 ёшли қария коронавирусни енгди

Австриянинг Тироль федерал ҳудудида 95 ёшли отахон коронавирусдан тузалиб, клиникадан чиқди, деб хабар берди ria.ru нашри.

Хабарда айтилишича қариялар уйида яшовчи бу сал кам юз ёшлик отахонда инфекция аломатлари 15-мартда аниқланган. Уни ҳолсизлик, иситма ва йўтал безовта қилган. Шундан сўнг отахон Инсбрук клиникасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди.

Шифохонага ётгач бемор аҳволи кундан-кунга яхшилана бошлади. Уч ҳафтадан сўнг, коронавирусга топширилган таҳлил натижалари унда манфий чиқди. Бу мўъжиза кекса ёшда ҳам ушбу касалликни енгиш мумкинлигини кўрсатди.

Австрия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, республикада коронавирус туфайли вафот этганлар сони  7 апрел санасига қадар 243 нафарга етган, жами 12,5 минг киши касалланган. Айни вақтда мамлакатда кундалик статистикага кўра коронавирусдан тузалганлар хасталикка чалинганлар сонидан кўпни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1