АсосийДУНË

Сан-Франциско тиббиёт ходими коронавирус пандемиясида шифохонадаги вазият ҳақида сўзлаб берди (видео)

Сан-Франциско тиббиёт ходим Ентони Никеле видео орқали коронавирус пандемиясида  шифо...

'Сан-Франциско тиббиёт ходими  коронавирус пандемиясида  шифохонадаги вазият ҳақида сўзлаб берди (видео)'ning rasmi

Сан-Франциско тиббиёт ходим Ентони Никеле видео орқали коронавирус пандемиясида  шифохонадаги вазият ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, Сан-Франциско шифохоналарини бирининг жонлантириш бўлимида ишлайди. 

" Бу ердаги бўлаётган ишларни кўрсангиз эсингиз оғади.Беморлар ва шифокорлар учун зарур бўлган нарсалар етишмаяпти. Ҳимоя экранли маскани бир ҳафтадан бери ишлатаяпман. Шу маскада коронавирус билан хасталанганларга қараяпман. Ўзим ҳам вирусга чалинганимга шубҳам йўқ. Мамалакатда вирус тарқалишини кеч назоратга олинганлиги  сабаб энди ҳамма вирус ташувчисига айланади ёки касал бўлиб ҳалок бўлади ёки яхши бўлади. Оғир беморларга ўпкани вентиляция қиладиган аппарат керак.  Менинг вазифам  беморларга янги кунни кўришда ёрдам бериш, агар вафот  этадиган бўлса уларнинг ёнида бўлиш.  

Коронавирус инсонни қўқисдан чалади. Бу ердагилар карантин қоидаларига беписанд бўлганлар. Улар ҳеч нарса бўлмагандек яшашда давом этишган. Кейин истималари чиқиб, терлашган, ич ўтиши кузатилган. Нафас олишга қийналишганидан докторга келганлар. Агар бемор ўпкани вентиляция қилиш ускунасисиз нафас ололса,  уйида даволашни уйида давом эттиришларини айтаяпмиз. 

Шифохона жарроҳлик хонасида, автомобиллар тураргоҳида ҳам беморлар бор. Биз гўё ҳарбий зонадамиз. Мен учун энг оғири одамларнинг ёлғизликда бу дунёни риҳлат қилаётганлиги. Бундан қалбим тилка-пора бўлмоқда. 

Уйда қолинг! Мамлакат тиббиёти янги касалларни қабул қилишига амин эмасман.  Фаолиятим давомида қотилларни, уларнинг қурбонларини даволаганман. Аммо коронвирусдек қотилни кўрмадим. 

Бошқа янгиликлар