АсосийЖамият

Пластик картадаги пулини нақдлаштиролмаётгани билан боғлиқ хабарларга муносабат

Ижтимоий тармоқларда тумандаги банкоматларда маблағ йўқлиги, одамлар пластик картадаги пул...

'Пластик картадаги пулини нақдлаштиролмаётгани билан боғлиқ хабарларга муносабат'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тумандаги банкоматларда маблағ йўқлиги, одамлар пластик картадаги пулини нақдлаштиролмаётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Ушбу материал юзасидан АТ “Халқ банки” Чортоқ филиали томонидан муносабат билдирди. 

Ахборот асосида қуйидагилар маълум қилинди:

"АТ “Халқ банки” Чортоқ филиали томонидан туман аҳолисининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда. Ушбу  материалга илова қилинган сурат олинган куни, яъни 2020 йил 7 апрель ҳолатига банк филиалига қарашли учта “Humo” банкоматларда жами 540 000 000 (беш юз қирқ миллион) сўм нақд пул маблағлари бўлиб, 99 735 000 (тўқсон тўққиз миллион етти юз ўттиз беш минг) сўм маблағлар фуқаролар томонидан нақдлаштириб олинган.

Бундан ташқари, мазкур материалда ...банк ходимлари тизим ишламаётганини баҳона қилишаётгани иддао қилинган. Ваҳоланки, тизим ишламаганда эди, банкоматга ҳеч ким келмаган бўларди. Суратда эса бунинг аксини кўришимиз мумкин. Ички ишлар ходими банкоматга келувчиларнинг белгиланган оралиқ масофани сақлашини назорат қилмоқда.

Қолаверса, банкоматлар узлуксиз ишлашини таъминлаш учун видео кузатув ускунаси ҳамда қўшимча электр қувватлагичлар ўрнатилган. Шу боис яқин орада тизимда узулишлар кузатилмаган, банк ходимларига фуқаролардан бирорта ҳам банкомат фаолияти юзасидан эътироз маъносидаги мурожаат келиб тушмаган" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар