1

Коронавирус билан касалланган Бош вазир реанимациядан чиқди

ДУНЁ 10.04.2020, 12:30
Теглар: коронавирус
Коронавирус билан касалланган Бош вазир реанимациядан чиқди

Пайшанба куни кечқурун Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон реанимацияни чиқди. Ҳозирда у CОVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда ва касалхонада кучли назоратга олинган. БУ ҳақда таржимон интернет нашри хабар бермоқда.

55 ёшли Жонсон якшанба куни кечқурун иситма ва йўтал билан Сент-Томас касалхонасига ётқизилган ва душанба куни реанимацияга олинган эди. Бош вазир у eрда 3 кун даволанди.

«Бош вазир бугун кечқурун реанимация бўлимидан палатага олинди. У қаттиқ назоратга олинган.Унинг кайфияти жуда яхши» – деди ҳукумат вакили.

Жонсон дунёда коронавирус билан касалхонага ётқизилган биринчи раҳбар бўлиб, у вирус энг хавфли чўққисига яқинлашаётган ҳозирги пайтда Буюк Британия иқтисодиётини назорат қилишни ташқи ишлар вазири Доминик Раабга топширди.

Рааб матбуот анжуманида Британияда вирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганлиги сабабли карантин чекловлларини тугатишга ҳали эрта эканлигини айтган.

Буюк Британияда коронавирусдан вафот этганлар сони ҳозирда 7, 978 ни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1