Хитойда карантинни бузиш вирус тарқалишига олиб келса - 10 йил қамоқ, умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси белгиланган. Бошқа давлатлардачи? Карантин ва ўз ўзини изоляциялаш қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жазо (жарима) чоралари айрим давлат мисолида келтирилмоқда.
- Италия – штрафы 400 дан 3 минг еврогача жарима;
- Германия – 100 дан 2,5 минг еврогача жарима;
- Франция – биринчи марта - 135 евро, иккинчи марта (15 сутка ичида) - 200 евро, учинчи марта (бир ой ичида) - 1,5 минг евро, тўртинчи марта - 3,7 минг евро жарима ва олти ой қамоқ жазоси;
- Испания – «соғлиқ учун жиддий хавф» бўлган тақдирда 100 евродан 60 минг еврогача жарима, 3 ойдан бир йилгача қамоқ жазоси;
- Буюк Британия – 60 фунт стерлинг (14 кун ичида тўланса - 50% чегирма), такрор содир этилса - 120 фунт стерлинг жарима. Ҳар бир қоида бузарлик учун жарима икки баравар оширилади, кўпи билан 960 фунт стерлинг;
- Ирландия – 2,5 минг еврогача жарима ва ярим йилгача қамоқ жазоси;
- Австрия – 4 минг еврогача жарима;
- Хорватия – 1000 евро жарима, такрор содир этилса ҳолатга қараб 15 минг еврогача жарима;
- Польша – 5 минг Польша злотиси (1,2 минг евро) миқдорида жарима;
- Чехия – 130 минг долларгача жарима;
- Исроил – 500 исроил шекилисидан (≈127,5 евро) 5 минг исроил шекилиси (≈1275 евро), шунингдек содир этилган ҳолатга кўра 7 йилгача қамоқ жазоси;
- БАА – 50 минг (13,6 минг доллар) дирҳамдан 100 минг дирҳам (27,2 минг доллар)гача жарима ёки 5 йилгача қамоқ жазоси;
- АҚШ – Калифорнияда 1000 доллар жарима ёки 6 ойгача қамоқ жазоси. Мэриленд ва Гавайида - 5 минг доллар жарима ва/ёки 1 йилгача қамоқ жазоси. Флорида штатида - 500 доллар жарима ва/ёки икки ой қамоқ жазоси. Вайомингда - 10 минг долларгача жарима ёки бир йилгача қамоқ жазоси. Нью-Йоркда «уйда қолиш» тавсиявий режими ва ижтимоий масофани бузганлик учун - 1000 долларгача жарима;
- Сингапур – олти ойгача қамоқ жазоси ва/ёки 10 минг долларгача жарима, такрор содир этилса - жазо икки баравар оғир;
- Хитой – агар қоидани бузиш вирус тарқалишига олиб келса - 10 йил қамоқ, умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси;
- Ҳиндистон – 200 ҳинд руписи (≈2,7 доллар)дан бир ой қамоқ жазосигача, агар қоидабузарлик «ҳаёт ва хавфсизликка таҳдид солса» - 1000 рупий (≈13,2 доллар) миқдорида жарима ва олти ой қамоқ жазоси;
- Австралия – 13 345 (≈8500 АҚШ доллари) дан 25 000 (≈15920 АҚШ доллари) австралия долларигача жарима;
- Қирғизистон – агар қоида бузилиши оммавий касалликка сабаб бўлса, 260-300 минг сом (3,5 минг доллар) жарима ёки 2,5 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси;
- Қозоғистон – 25 минг танга (57 доллар) ёки 15 сутка қамоқ жазоси;
- Озарбайжон – 100 дан 200 манатгача (59 дан 118 долларгача) жарима, мансабдор ва юридик шахслар учун - 1,5 мингдан 2 минг манатгача (884 доллардан 1178 долларгача) жарима ёки бир ойгача қамоқ жазоси.






