Ҳозирги вақтда дунёда глобал исиш оқибатилари намоён бўлмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ер сайёрасидаги музликлар эриши натижасида қадимги вируслар уйғониши мумкин. Бу ҳақда лента.ру хабар берди.
У шу тариқа иқлим ўзгаришининг вируслар мутациясига таъсири ҳақидаги саволга жавоб берди. Шаршовнинг сўзларига кўра, иқлимнинг ўзи вирусга таъсир кўрсатмайди, бироқ эгасининг миграцияси, турмуш тарзи ва озиқланишига таъсир ўтказиши мумкин.
Олимларнинг фикрича, хавфли касалликлар қўзғатувчиларини юқтиришнинг олдини олиб бўлмайди, бироқ дориларни тўғри қўллаш ва вакцинация орқали хавф-хатарни камайтириш мумкин. Коронавируслар одамларнинг атрофида доимо бўлган. Улар кўпинча уй ҳайвонларига зарар етказади. Айримлари одам учун хавфли эмас.






