“Олтин қалам” Х Миллий мукофоти навбатдаги ғолибларини аниқлади

ЖАМИЯТ 02.05.2015, 14:21
“Олтин қалам” Х Миллий мукофоти навбатдаги ғолибларини аниқлади

“Туркистон” саройида “Олтин қалам” Х Миллий мукофотининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бу йил халқаро танловда 676 журналист 15 мингга яқин материали билан қатнашди. Улар сафида бош Миллий мукофот соҳиби, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолиблар, шунингдек, “Энг яхши  матбуот хизмати” ва “Энг яхши фоторепортаж учун” рағбатлантирувчи  мукофотлар соҳиблари  аниқланди.  

Танлов ғолибларини мукофотлаш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилди.

«Uzreport TV» телеканали «Олтин қалам» X Миллий мукофоти учун ўтказилган халқаро танловда Бош мукофотга лойиқ деб топилди. Телеканал жамоаси махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва мамлакатимизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Танловнинг телевидение, радио, матбуот ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолибларига диплом, «Олтин қалам»  кўкрак нишони, статуэткаси ҳамда пул мукофотлари топширилди.

Айтиш жоизки, танловда ўтган йиллар давомида 4 минг нафарга яқин журналист 51 мингдан ортиқ ижодий иши билан қатнашди. Ҳозиргача ўтказилган тўққизта танловда 207 нафар журналист “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳиби бўлди. 60 нафарга яқин журналист халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари томонидан таъсис этилган мукофотлар билан тақдирланди.

Танлов ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилади.

    ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА “ОЛТИН ҚАЛАМ” Х МИЛЛИЙ

МУКОФОТИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ВА СОВРИНДОРЛАРИ

 

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот

 

“Uzreport TV” телеканали

бош директори Равшан Жўраев

Илм-фан, техника тараққиёти, дунёнинг ривожланган давлатлари билан иқтисодий алоқаларнинг ривожланиб бораётгани, буюк аждодларимиз мероси ҳамда иқтидорли ёшларнинг изланишларига бағишланган кўрсатувлари учун

 

Асосий мукофотлар

 

Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):

 

1-ўрин:

 

Илвира

Мамажонова

 

 

 

"Ёшлар" телерадиоканали Ҳарбий-ватанпарварлик  тарбияси дастурлари бош муҳарририяти бош муҳаррири  

“Тўмарис”, “Ўзбек адабиёти” каби илмий-оммабоп кўрсатувлари учун 

2-ўрин:

 

Анжим Бекбергенова

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси “Қорақалпоғистон” телеканали  Мусиқий дам олиш ва кино дастурлар бош муҳарририяти катта муҳаррири

“Музика сирлари”, “Улли тулғалар” ва “Сазлар сийқири” каби кўрсатувлари учун

3-ўрин:

 

Муқаддас Машарипова

 

 

 

"Тошкент" телерадиоканали “Пойтахт” информацион дастурлари бош муҳарририяти шарҳловчиси           

Ижтимоий муаммоларга бағишланган таҳлилий ва “Холис назар” туркумидаги кўрсатувлари учун

 

 

 

Энг яхши журналистик материал учун (радио):

 

1-ўрин:

 

Насиба Фахриддинова

 

 

 

 

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси радио ахборот маркази лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси

“Кун тафсилоти”,  “Итоги дня” дастурлари учун

2-ўрин:

 

Самарқанд вилояти телерадиокомпа-нияси жамоаси

 

 

 

 

 

 

 

“Олтин мерос”, “Радио саёҳат”, “Файзли оқшом”, “Оила – жамият таянчи” сингари радио эшиттиришлари учун

3-ўрин:

 

Юлдуз Мамажонова

 

 

Фарғона вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири

“Обод хонадон”, “Умр зийнати”, “Фарғона оқшомлари”, “Эъзоз” каби дастурлари ҳамда “Бугуннинг гапи” туркум эшиттиришлари учун

 

Энг яхши журналистик материал учун  (босма ОАВ):

 

1-ўрин:

 

"Правда Востока" газетаси таҳририяти

 

бош муҳаррири Аббосхон Усмонов

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, давлат дастурлари ижросини тизимли, кенг ва сифатли ёритишдаги туркум материаллари учун

2-ўрин:

 

"Оила даврасида"  газетаси таҳририяти

 

бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиев

“Давр нафаси”, “Долзарб мавзу”, “Мустаҳкам оила”, “Соғлом ҳаёт” ва “Аниқ саволга аниқ жавоб” каби материаллари учун

3-ўрин:

 

Рислиқ Мажнунова

 

 

 

"Наманган ҳақиқати" газетасининг катта муҳаррири

“Аёллар салтанати” муаллифлик саҳифаси, таълим, маънавият, оила, хотин-қизлар масалаларига бағишланган таҳлилий материаллари учун

 

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика):

 

1-ўрин:

 

Руслан Кенжаев

 

 

«Народное слово» газетаси масъул котиби ўринбосари

"Халқ сўзи" газетасининг www.xs.uz сайти ҳамда «Народное слово» газетасининг www.narodnoeslovo.uz сайтига тайёрлаган материаллари учун

2-ўрин:

 

Анвар Самадов

 

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги   Халқаро ахборот таҳририяти бош муҳаррири

“Халқаро эътирофлар замиридаги улкан ҳақиқат”, “Ўзбекистон тинчлик ва ҳамкорлик тарафдори”, “Неъматларнинг энг яхшиси ҳаловатдир”, “Озод мамлакатга ободлик ярашади” каби мақолалари учун

3-ўрин:

 

Бунёдбек Шамсуддинов

 

 

 

 

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти лойиҳа раҳбари, Sharh.uz сайти муаллифи

“Демократик ислоҳотларни амалга ошириш, фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларнинг ўрни ва роли” лойиҳаси учун

 

"Энг яхши фоторепортаж" йўналиши:

Темур Қайсаров – «Маърифат» – «Учитель Узбекистана» газеталари фотомухбири

Энг яхши матбуот хизмати” йўналиши:

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси матбуот хизмати

Халқаро ва жамоат ташкилотларининг рағбатлантирувчи мукофотлари:

БМТ Ахборот маркази

“Ўзбекистоннинг  ривожланиш йўли мавзуси кенг ёритилаётган ва ёшлар  форумларида катта қизиқиш уйғотаётган онлайн (интернет-нашр) материаллари учун”

Наргис  Қосимова – ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси мудири

ЮНЕСКО

“Орол денгизи минтақасидаги барқарор ривожланиш мақсадида  экологик  журналистика бўйича энг яхши материал учун”

Нигора Шофайзиева – “Улуғ йўл” газетаси бош муҳаррири ўринбосари (Тошкент вилояти)

ЕХҲТ

“Ўзбекистон хотин-қизларининг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги иштирокига бағишланган туркум материаллари учун”

Қутлибека Раҳимбоева  – “Саодат” журнали масъул котиби

Жаҳон банки

“Муқобил энергия манбаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш масалалари ҳақидаги энг яхши материал учун”

Марям Аҳмедова – “Қадрият” газетаси  мухбири

“Минтақавий мулоқот” ХННТ (Словения)

“Коррупцияга қарши кураш масалалари ёритилган энг яхши материал учун”

Лобар Исломова – “Anhor.uz” веб-сайти бош муҳаррири

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

“Кексаларни эъзозлаш йилига бағишланган энг яхши материал учун”

Райҳон Жумаева – Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси бўлим мудири

“Ижтимоий шериклик фаолияти ёритилган энг яхши материал учун”

Сайёра Рихсиева – “Тошкент ҳақиқати” газетаси бўлим  мудири

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди

“Журналистика ривожига қўшган ҳиссаси учун”

Икром Ўтбосаров  – “Халқ  сўзи” газетаси  бўлим мудири

«Соғлом бола йилига бағишланган энг яхши материал учун»

Людмила Полонская – «Туркистон» – «Молодёжь Узбекистана» газеталари  мухбири

“Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази

“Одам  савдосига қарши кураш мавзусидаги энг яхши материал учун”

Георгий Петросян  – ИИВ Бирлашган таҳририяти  бўлим  мудири

Сайёра Бўронова – Жиззах вилояти телерадиокомпанияси бўлим  мудири

 

Манба: ЎзА

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1