АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда бугун кечаси ҳаво яна ёмонлашиши мумкин

Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия заифлашиб, ҳавонинг вертикал аралашуви кучайиши ва ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

'Тошкентда бугун кечаси ҳаво яна ёмонлашиши мумкин'ning rasmi

Пойтахтда бугун кечаси ҳаво сифати яна ёмонлашиши мумкин. Соат 22:00 дан тунги 01:00 гача шаҳарнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати "сезгир гуруҳлар учун носоғлом" даражагача ёмонлашиши эҳтимоли бор.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь соат 04:00 гача Тошкентда ҳарорат инверсияси шаклланиши кутилмоқда.

Бу даврда шаҳарда шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасайиши, ҳавонинг вертикал аралашуви эса секинлашиши мумкин. Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачалар узоқроқ вақт ҳавода сақланиб қолиши эҳтимоли бор.

Бу эса PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин қатламда тўпланишига шароит яратиши мумкин.

Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия заифлашиб, ҳавонинг вертикал аралашуви кучайиши ва ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Шу сабабли кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик тавсия этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентда бугун кечаси ҳаво яна ёмонлашиши мумкин - Darakchi.uz