Президентнинг 21 сентябрдаги қарорига мувофиқ, жинсий таъқиб, жинсий ва жисмоний зўравонлик меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида баҳоланиши тавсия этилмоқда. Бундай қоидабузарлик меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Шунингдек, ходимни камситиш, унга нисбатан психологик босим ўтказиш ва тазйиқ ўтказиш меҳнат интизомини бузиш ҳолатлари қаторига киритилиши таклиф қилинмоқда. Зўравонлик ёки тазйиқ юзасидан шикоят қилган ходимни таъқиб қилиш ҳам меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланиши тавсия этилган.
Қайд этилишича, гап ташкилотларнинг ички қоидаларини ўзгартириш бўйича тавсиялар ҳақида бормоқда. Яъни, юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг ҳар бири автоматик равишда ходимни ишдан бўшатишга олиб келмайди.






