АсосийЖАМИЯТ

Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

Қаҳрамонжон Зоидов ва Жаҳонгир Муродов Мудофаа вазири ўринбосари лавозимларига тайинланди.

'Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ, полковник Қаҳрамонжон Обиджонович Зоидов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, адлия полковниги Жаҳонгир Дилшодович Муродов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Бошқа янгиликлар

    Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди - Darakchi.uz