Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган #bizsizuchundaladamiz шиори остидаги челенжда юртдошларимиз фаол иштирок этмоқда.
Шу кунларда Андижон вилоятида ҳам чигит экиш ишлари бошлаб юборилди. Айрим ҳудудларда об-ҳавонинг ўзгарувчан бўлаётгани туфайли бу саъй-ҳаракатлар тизимли давом эттирилмоқда.
Ҳўжабод туманидаги Элдорбек Қўчқоров ҳам фермер хўжалиги даласида пахта экишга тайёрламоқда. Бунинг учун зарур махсус текникалар сафарбар этилган. Қаҳрамонимиз ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган янги лойиҳада фаол иштирок этди.
Умуман олганда, чигит экиш мавсумига бағишланган агротехник тадбирларда дала захматкашлари, жумладан, фермерлар уюшқоқлик билан ҳаракат қилмоқда.






