АсосийДунё

Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 17 та ҳолат қайд этилди

16 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касал...

'Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 17 та ҳолат қайд этилди'ning rasmi

16 апрель ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 466 кишига етди. Ҳозирга қадар мамлакатда COVID-19 оқибатида 5 киши вафот этди.

Касалланиш бўйича янги ҳолатлар Бишкекда — 5, Ўш вилоятида — 1, Норин вилоятида — 11 кишида аниқланган.

Айни вақтда касалларнинг асосий қисми — 131 бемор Ўш вилояти ҳисобига тўғри келмоқда. Ундан кейинги поғонада 93 нафар бемор билан Жалолобод вилояти ўрин олган. Иссиқкўл ва Боткен вилоятларида коронавирус билан касалланиш бўйича тегишли равишда 6 ва 5 та ҳолат аниқланган. Талас вилоятида эса COVID-19 бўйича бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

Инфекцияни юқтириб олганларнинг 251 нафари аёл бўлса, 215 нафари эркаклар. Стационарда 370 нафар фуқаро даволанмоқда. Ўтган бир сутка ичида стационардан COVID-19 ташхиси қўйилган 13 беморга жавоб берилган. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанганлар сони 91 кишига етди. Ҳозирга қадар мамлакатда COVID-19 оқибатида 5 киши вафот этди.

    Бошқа янгиликлар