АсосийЖамият

Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси давлат тадбиркорларни қандай қўллаб-қувватлаётганини гапириб беради

Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқлар...

'Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси давлат тадбиркорларни қандай қўллаб-қувватлаётганини гапириб беради'ning rasmi

Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари карантин чораларининг мураккаб шароитларида тадбиркорлик субъектларини кўп томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади.

Бу қандай қўллаб-қувватлаш эканлиги ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида шу йилнинг 27 апрель куни молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов ва Давлат Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев видеоконференция орқали гапириб беради. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳамда ДСҚ ахборот хизматлари маълум қилди.

Видеоконференцияда қуйидаги саволларга жавоб топиш имкони бўлади:

·      Ҳукумат пандемия шароитида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун нима қилмоқда ва яна нима қилмоқчи?

·      Қайси солиқлар бўйича кимга ва қандай муддатга фоизсиз кечиктириш берилади?

·      Кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олишнинг ариза бериш механизмидан ким ва қандай фойдаланишга ҳақли?

·      ҚҚС тўлашнинг имтиёзли тартибини қандай қўлланилади?

·      Солиқ маъмуриятчилигида нима ўзгарди?

·      Давла солиққа оид чоралардан ташқари, қўллаб-қувватлашнинг қандай бошқа чораларини қабул қилди?

    Бошқа янгиликлар