АсосийДунё

АҚШда илк бор мушукларда ҳам коронавирус қайд этилди

АҚШнинг Нью-Йорк штатида уйда боқилаётган икки мушукда коронавирус қайд этилди. Бу — АҚШда...

'АҚШда илк бор мушукларда ҳам коронавирус қайд этилди'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Йорк штатида уйда боқилаётган икки мушукда коронавирус қайд этилди. Бу — АҚШда уй ҳайвонларида коронавирус борлиги тасдиқланган биринчи ҳолат. 

Associated Press хабарига таяниб, "Дарё" ёзишича, мушукларга вирус одамдан юққан бўлиши мумкин. Мушукларда нафас олиш касаллигининг енгил белгилари кузатилмоқда. 

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC) вакили Кейси Бартоннинг таъкидлашича, ҳозирча ҳайвонлар одамларга вирус юқтириши мумкинлиги ҳақида далиллар йўқ. "Биз одамлар ваҳима қилишларини хоҳламаймиз. Улар уй ҳайвонларидан қўрқишини истамаймиз", — деган у. Шу билан бирга, мутахассислар пандемия пайтида ўз итлари ва мушукларини бошқа уй ҳайвонларига, шунингдек, бегона одамларга яқинлаштирмасликни тавсия қилган.

Аввалроқ коронавирус эпидемияси сабаб Хитой ҳукумати Шэньчжэнь шаҳрида ит ва мушуклар гўштини истеъмол қилишни тақиқлаганди. Тақиқ 2020 йил 1 майдан кучга киради.  

    Бошқа янгиликлар