Андижон вилоятида фаолият кўрсатувчи "Қ.Э." фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Х.нинг аризасига асосан, Департаментнинг вилоят бошқармаси хамда ДХХ вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг "Даракчи"га маълум қилишича, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б.М., ариза муаллифи Х.Х.дан фермер хўжалигига тегишли бўлган 44 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ экилмаганлигини рўкач қилиб, ушбу ерни олиб қўйиш билан қўрқитиб, таъмагирлик йўли орқали 10.000 АҚШ доллари талаб қилган. Бироқ пулларини Агроинспекциянинг маъмурий биноси ёнида "Қассобхона" сотувчиси орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазур ҳолат юзасидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






