Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (National Health Service, NHS) мамлакатда коронавирусни юқтирган ва жонлантириш бўлимига тушаётган болалар сони кескин кўпайганини маълум қилди. Бу ҳақда xs.uz маълумотига таяниб Zamon.uz хабар берди.
Шу боис хизмат британиялик шифокорларга огоҳлантириш юборган. Унда “Болаларда [COVID-19] билан боғлиқ бўлган яллиғланиш синдромлари кўпаётгани хавотир уйғотмоқда“, дейилади.
Таъкидланишича, коронавирус билан касалланган болалар сони Лондонда ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида кўпайиб бормоқда. Болларда асосан Кавасаки касаллиги (Кавасаки касаллиги — бу баъзида чақалоқларда ва 1–8 ёшдаги болаларда учрайдиган томир касаллиги. Узоқ муддатли иситма, эксантема, конъюнктивит, шиллиқ пардаларнинг яллиғланиши ва лимфаденопатия билан тавсифланади. Коронар артерия аневризмалари ривожланиши ва ёрилиши ёки миокард инфарктига олиб келиши мумкин.)нинг синдромлари кўринишида намоён бўлмоқда.
Жонс Хоппкинс университети маълумотига кўра, Буюк Британияда 154 мингта коронавирус инфекцияси қайд этилган. Мамлакатда ушбу касалликни юқтириб олган 20 мингдан ортиқ бемор ҳаётдан кўз юмган.






