АсосийЖамият

Депутатлар қонга мухтож беморлар учун донорлик қилишди

«Адолат» партияси Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари ва депутатлари Республика қон қуйиш...

'Депутатлар қонга мухтож беморлар учун донорлик қилишди'ning rasmi

«Адолат» партияси Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари ва депутатлари Республика қон қуйиш марказидаги қонга мухтож беморлар учун донор сифатида қон топширишди. 

" - Бугунги таҳликали кечаётган кунларимизда бир-биримизга ёрдам бериш, елкадош бўлиб суяш ҳар қачонгидан ҳам муҳим ҳаётий заруриятга айланди. Ҳар биримизнинг қалбимиздан чиқаётган эзгулик нури савобли ишларимизни янада кўпайтиришга чорламоқда, десак асло муболаға бўлмайди, - дейди партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА.  - Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари ва депутатлари ҳам юқорида тилга олинган хайр-саҳоватли ишларни йўлга қўйиш борасида тинимсиз ҳаракатдалар. Бу ҳам хайрли ишларнинг битта кўриниши, инсонларга яхшилик улашишнинг кичик бир улушидир. Барчамизга ана шундай гўзал ишлар, мурувватли бўлиш насиб этаверсин, илло! 

 

    Бошқа янгиликлар