1

Ўзбекистонда ўпка вентиляцияси аппаратлари куз ойидан ишлаб чиқарила бошлайди

HI-TECH 28.04.2020, 18:42
Ўзбекистонда ўпка вентиляцияси аппаратлари куз ойидан ишлаб чиқарила бошлайди

Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш куз ойидан бошланади

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова билан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Ҳозирда Словакиянинг "Chirana" компанияси ва россиялик ҳамкорлар билан биргаликда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш бўйича технологиялар трансфери амалга оширилмоқда.

Шу бугунгача олимларимиз томонидан ИВЛ қурилмасининг прототипи, яъни синов учун намунаси тайёрланди. Тегишли тарзда синовлар ва текширишлардан ўтказилганидан сўнг жорий йилнинг куз ойларида Ўзбекистонда ҳам сунъий ўпка вентиляциси аппаратларини ишлаб чиқариш бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1