1

Фарғона вилояти ИИБ ППХга 20 дона янги скутер тақдим этилди

HI-TECH 29.04.2020, 18:34
Теглар: скутер, Фарғона, ИИБ
Фарғона вилояти ИИБ ППХга 20 дона янги скутер тақдим этилди

Шу йил март ойида Фарғона вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати учун 6 та замонавий скутерлар олиб келингани ҳақида аввал хабар берган эдик, деб ёзмоқда fviv.uz.

Ўтган бир ойдан зиёд вақт давомида скутерлар  хизматни самарали ташкил этиш ва ходимлар тезкорлигини оширишда ўзининг ижобий томонларини яққол кўрсатди.

Янги техникаларнинг ижобий жиҳатлари ИИБ раҳбарияти томонидан инобатга олиниб, вилоятга яна 20 та замонавий скутерлар олиб келинди.

Ҳозирда скутерларнинг техник имкониятларини ўрганиш бўйича ходимлар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилиб,  уларнинг амалий кўникмалари шакллантирилмоқда. 

Ушбу замонавий техникалар Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида  мотопатруль йўналишларида хизматга жалб этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1