Баъзи оммавий ахборот воситаларида мактабларда имтиҳонлар бекор қилингани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз, деб хабар қилди ХТВ матбуот котиби.
Хабарда айтилишича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўлларини ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.
Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом этишларини тавсия этамиз, дейилмоқда хабарда.






