2020 йил 5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Бугун соат 17:00 да инфекция аниқланганлар сони 2204 нафар эди. Яқин соатлардан уларнинг сони 3 нафарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1501 нафарга етган, 10 киши вафот этган.






