АсосийДунё

Қозоғистонга ёпирилган "торнадо" 17 та уйнинг томини учирди (видео)

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида кучли қуюн кузатилди, натижада Аккойли қиш...

'Қозоғистонга ёпирилган "торнадо" 17 та уйнинг томини учирди (видео)'ning rasmi

Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида кучли қуюн кузатилди, натижада Аккойли қишлоғидаги бир неча хонадонлар зарар кўрди. Бу ҳақда Tengrinews.kz  нашри ёзади.

Кеча ижтимоий тармоқларда ана шу қуюннинг видео тасвири пайдо бўлди. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги изоҳлашича, ушбу табиат ҳодисаси шу йилнинг 2 май куни юз берган. 

Сониясига 20 метр тезликда эсган "торнадо" 17 та яшаш уйларининг томларини учириб юборган. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

Табиат ҳодисаси муҳрланган видео:

    Бошқа янгиликлар