Жорий йилнинг 5 май куни соат 04:40 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳар, И.Каримов кўчаси “Океан” савдо дўкони қаршисида, ҳайдовчи 1994 й.т. Д.Н. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини юқори тезликда бошқариб келиб, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан чорраҳадан ўнгга тезлик билан бурилиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилган.
Натижада, ҳайдовчи 26 ёшли Д.Н. оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.