1

Жиззахда жанжал оқибатида танишининг қулоғини тишлаган фуқаронинг ўзи оламдан ўтди

ЖИНОЯТ 07.05.2020, 10:59
Жиззахда жанжал оқибатида танишининг қулоғини тишлаган фуқаронинг ўзи оламдан ўтди

6 май куни соат 15:00 ларда Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган “Жиззах шаҳар-Гагарин” темир йўл ҳудудида фукаро И.Х икки нафар шериклари билан маст ҳолатда шу ерда қўйларини боқиб юрган Р.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолади.  И.Х. (1990 й.т., судланмаган, ишсиз) Р.И.нинг (1969 й.т., судланмаган, ишсиз) бўйин қисмидан бўғиб олиб, ўнг қулоғидан тишлаган вақтда у ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан И.Х.нинг кўкрак ва қорин қисмига икки маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Р.И.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (у ушланган).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1