1

Ўзбекистон Тожикистонга 144 та тиббий контейнер жўнатди (видео)

СИЁСАТ 08.05.2020, 18:14
Ўзбекистон Тожикистонга 144 та тиббий контейнер жўнатди (видео)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни қардош Тожикистонга беғараз ёрдам сифатида зудлик билан 144 та мобил тиббий контейнер жўнатиш ҳақида буйруқ берди. 

Коронавирус билан оғриган беморлар учун мўлжалланган контейнерлар бугун эрталаб темирйўл орқали Душанбега етказилди. Бу ҳақда Asia-Plus нашрига таяниб Соф.уз хабар берди.

"Бундай контейнерлар жой етмаётган касалхоналар ўрнига ишлатилиши мумкин", деди Ўзбекистоннинг Тожикистондаги дипломатик корпуси вакили.

Контейнерларда кўрпа-тўшакли ётоқ, ҳаммом, ҳожатхона ва кондиционер мавжуд.

Контейнерлар "Бофанда" стадионига ўрнатилади ва у ерда кўчма касалхона ташкил этилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1