1

Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

САЛОМАТЛИК 08.05.2020, 20:16
Бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

Бугун юртимизда 119 нафар бемор тузалиб, олдинги кунларга нисбатан рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. Маълум бўлишича жами соғайганлар 1775 нафарга етган.

Айни соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 6 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясини енгган юртдошларимизга реабилитацияга руҳсат берилди.

Шу билан Тошкент шаҳрида тўлиқ соғайганлар 548 нафарга, Сурхондарё вилоятида эса 35 нафарга етди.

Бугун жами 119 нафар бемор тузалиб, юртимизда коронавирусга чалинган беморлар соғайишни бошлаган кундан буён ўтган вақт ичида энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1775 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 539 нафар бемор даволанмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1