1

Эртага, 19 майда Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент чартер рейси амалга оширилади

HI-TECH 18.05.2020, 18:54
Эртага, 19 майда Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент чартер рейси амалга оширилади

 Эртага 19 май кунга белгиланган Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент чартер рейси соат 08:35 да парвозга отланади.

Унга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.  Бу ҳақда Ташқи миграция агентлиги хабар берди.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.  

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1